Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг махсус ишчи гуруҳи томонидан воқеа ўрганилганда ёнғин Судочье кўлига ҳам унга яқин ҳудудда жойлашган Қоражар овули аҳолисига ҳам зарар етказмаганлиги аниқланган, деб ёзади ЎзА
Маълум қилинишича, Ёнғин Судочье кўллар тизимининг «Қоратеранг» бўлимида кучли момоқалдироқ ва чақмоқ чақиши натижасида ёнғин содир бўлган. Шамол натижасида атрофдаги қамишзорларга тарқалган.
Ёнғин кўл ўртасидаги оролчаларда юз берганлиги сабабли уни ўз вақтида ўчиришнинг имкони бўлмаган. 4 июль санасида бошланган ёнғин 6 июль куни соат чамаси 23:00да бартараф этилган.
«Бироқ 50 минг гектардан иборат Судочье кўллар тизимидаги ҳайвонот дунёси ҳам унга яқин бўлган Қоражар овули аҳолиси ҳам ёнғиндан зарар кўрмаган», — деб ёзилади хабарда.
Аввалроқ ёнғин натижасида шу ҳудуддаги жами 278 гектар қамишзор ёнганлиги ҳақида маълум қилинган.
Изоҳ (0)