Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи 25 ёшли Ш.Қ. Nexia машинасини «Еттитом—Қарши» йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган «Аннарўз» қишлоғида яшовчи 34 ёшли Ш.Л. бошқарувидаги Nexia’га тўқнашиб кетган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 8 июль куни соат 14:05 ларда содир бўлган.
Оқибатда Nexia ҳайдовчиси Ш.Қ. жароҳат олиб, воқеа жойида, ҳайдовчи Ш.Л. бошқарувидаги Nexia йўловчиси 48 ёшли М.Б. эса касалхонада вафот этган.
Шунингдек, ҳайдовчи Ш.Л. ва унинг яна бир йўловчиси 25 ёшли О.Б. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)