Жорий йил 7 июль куни фуқаролар Ю.М ва А.Г. Чилонзор тумани, 8-мавзеда жойлашган хонадонларнинг бирига меҳмонга бориб, спиртли ичимликлар истеъмол қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Эртасига соат 06.00 атрофида ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида Ю.М. А.Г.нинг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ю.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ю.М. тегишли процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ (0)