Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси Суперлига футбол клублари учун тақвимда енгиллик яратиш мақсадида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди, дея хабар беради ПФЛ расмий сайти.
Бунда мамлакат миллий ҳамда олимпия терма жамоалари мураббийлар штабининг режалари ҳамда Суперлигаси футбол клубларининг чемпионатдаги иштироклари инобатга олинган.
Мавсум 30 ноябрь куни ўтказиладиган Лига Кубогининг финал учрашуви билан ўз якунига етади. Чемпионатнинг сўнгги тур беллашувлари эса 27 ноябрь кунига белгиланган.
Суперлигада сўнгги икки тур учрашувлари бир кунда ва бир вақтда бўлиб ўтади.
Жамоаларнинг Ўзбекистон Кубоги ва Лига кубогидаги иштирокига қараб уларга қулайлик яратиш мақсадида баъзи ўзгаришлар ҳам бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ПФЛ асосий мусобақалар тақвимини февраль ойида тасдиқлаган эди.Қуйида Суперлиганинг иккинчи давра тақвимининг янгиланган талқини келтириб ўтилган:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)