Тошкент шаҳридаги Салом кўчасида ноқонуний қурилмалар бузиб ташланмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Кўплаб кўчаларда пиёдалар йўлакларининг йўқлиги пиёдаларни йўлнинг асосий, автомобиль қатнов қисмидан юришга мажбур этади ва хавф остига қўяди. Аста -секин вазият яхшиланмоқда. Олтинтепа ва Буюк Ипак йўли кўчаларини боғлайдиган Салом кўчасида ноқонуний қурилмалар бузиб ташланмоқда. Улар ўрнида пиёдалар юриш йўлаклари пайдо бўлади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Мирзо Улуғбек туманидаги «Подшобоғ» маҳалласи Салом кўчаси «Намунали кўча» лойиҳаси дастурига киритилгани, шу муносабат билан кўчада июль ойи охирига қадар таъмирлаш ишлари сабаб транспорт ҳаракати учун ёпилиши эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)