• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Аҳмадбой: «Пулнинг ҳаммаси талон-торож бўлиб кетган»

    Ижтимоий тармоқларда халқ орасида «Аҳмадбой» номи билан танилган Аҳмаджон Турсунбоевга нисбатан жиноий иш кўриб чиқилаётган суд залидан олинган видео тарқалди. Унда Аҳмаджон Турсунбоев фаолиятига алоқадор айрим жиҳатларни маълум қилган, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

    «Фуқаролардан олган пулларни ферма ва чорвани ривожлантириш учун ишлатганман. Деҳқончилик қилганман, йилига 50, 60, баъзида 100 гектар ерда картошка экардим. Мол боқардим. Тирикчиликни мана шундай ушлаганман. Фуқароларнинг пулини ‘оборот’ қилганман, шунинг ҳисобидан вақтида пулларни қайтариб, жой-жойига қўйиб берганман. Шу сабабдан одамлар кўпайиб кетган. Мен одамларни алдаб, қизиқтирмаганман. Уларнинг ўзи бир-бирини олиб келарди. Қандай қилиб мен фирибгар бўламан? Фирибгарлик қилиб бировнинг пулини олиб чиқиб кетдимми ёки чет давлатга чиқиб кетдимми? Топган даромадимни фақат фуқароларга тўлаганман. Ойига топган 100—500 минг долларни фақат фуқароларга тўлаганман», — деди Аҳмадбой.

    Шунингдек, у одамлар валютани қандай олиб келгани ҳақида гапирган.

    «Биттаси келади ва 10 минг доллар беради, 10 ойдан кейин у 20 минг доллар оляпти. 20 минг пулини кейин 40 минг, сўнг 80 минг қилиб оляпти. Тагини олиб қараганда, бир фуқаро 200—300 минг доллар фойда қиляпти-да, 20—30 минг долларга ариза ёзяпти. Мен 12 минг фуқарога пул етказиб бера олмайман. Менда пул ҳам йўқ. Эртага, бу фуқаролардан 4—5 мингга яқин одам бизга фойдага кириб кетган, ўша пуллар қайтарилса фуқароларга пул етади. Агар мен жиноятчи бўлсам, фуқаролар ким унда? Улар менга пул бериб, валюта олиб келганми? Валютани асос қилиб келтириб бера олмайди-ку. Бизга дафтарни берсин, ҳаммасини асос қилиб қўйиб берамиз. Шунинг учун мен ходимлардан ҳам, прокуратура вакилларидан, терговчилардан, судьялардан ҳам ёрдам сўраяпман. Менинг иложим йўқ, бу вазиятдан чиқа олмайман. Бу ҳазилакам пул эмас, менинг қурбим ҳам етмайди. Бу 500 минг доллар, 1 миллион доллар эмас, бу 40 миллион доллардан зиёд пул. Қани у пуллар?», — дея таъкидлаб ўтди у.

    Шу билан бирга, Аҳмаджон Турсунбоев пуллар талон-торож қилингани ҳақида айтган.

    «Нега мени ўша ёпган пайтда терговчилар: ‘Мана сенинг пулларинг, мана сенинг тилланг, мана сенинг молинғ, деб асос қилиб қўйиб бермади? Сабаби — мени олиб бориб қамаган. Мен қаердан у пулни етказиб бераман? Пулнинг ҳаммаси талон-торож бўлиб кетган-ку. Менда кирим бўлган, фойда қилганман, яхши даромад бўлган, шунинг ҳисобидан одам кўпайган. Агар озгина даромад бўлмаса, уни торта ҳам олмайсиз», — деди Аҳмадбой.

    Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди биносида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони — 16 нафар) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича учинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда.

    Судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқалар Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқдалар. Ҳозирги кунда суд тергови ўтказилмоқда. Бугунга келиб 170 дан зиёд жабрланувчиларнинг 90 дан ортиғи сўроқ қилинди.

    06.07.2019, 18:11   Изоҳ (0)   110175
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги: Импорт божини «нол» қилиб қўйсак, бизда аҳвол яхши бўлмайди

    06.07.2019, 17:40

    Самарқанддаги трамвайда содир этилган воқеага алоқадор ўқувчиларга психологлар бириктирилди

    06.07.2019, 16:19

    Деновда пиёдани умрига зомин бўлиб, воқеа жойидан яширинган ҳайдовчи ушланди

    06.07.2019, 15:59

    ЛУKОЙЛ Ўзбекистонда реабилитация марказига эга мактабгача таълим ташкилотларини қуради

    06.07.2019, 15:40

    Тошкентда телефонидан ножўя видео топилган ўгай синглисини бўғиб ўлдирган йигитга ҳукм чиқарилди (видео)

    06.07.2019, 15:20

    ДХХ Афғонистонда қолган андижонлик болаларни Ўзбекистонга қайтарди

    06.07.2019, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунё бўйлаб 316 млн киши гиёҳванд моддалар истеъмол қилади — БМТ

    Дунё | 27 июн, 08:31

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ювентус” дарвозасига 5 та гол урди (видео)

    Спорт | 27 июн, 07:49

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.