5 июль, жума куни футбол бўйича Африка Миллатлат Кубогининг 1/8 финали доирасида дастлабки 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Куннинг дастлабки ўйинида Марокаш терма жамоаси Бенин термасига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 53-дақиқасида бенинлик ҳимоячи Моис Адилю ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқага келиб Марокаш ҳужумчиси Юссуф ан-Носири ҳисобни тенглаштирди (1:1). Учрашувнинг асосий вақтида ҳамда қўшимча бўлимларда ғолиб номи аниқланмади.
Пенальтилар сериясида эса Бенин терма жамоаси Марокаш термасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақанинг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.
Шу куни Сенегал терма жамоаси Уганда термаси билан беллашди.
Учрашувдаги ягона голга сенегаллик Садио Мане 15-дақиқада муаллифлик қилди (1:0).
Шу тариқа Сенегал термаси Угандани кичик ҳисобда мағлубиятга учратди ва мусобақанинг 1/4 финал босқичига чиқди.
Африка Миллатлар Кубоги
1/8 финал баҳслари
5 июль, жума
Марокаш—Бенин 1:1 (1:4 — пенальтилар серияси)
Голлар: 0:1 — 53 Адилю, 1:1 — 75 ан-НосириПенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 1:2, 1:3, 1:4.
Уганда—Сенегал 0:1
Гол: 0:1 — 15 МанеЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)