Париж клуби «Севилья» аъзоси Пабло Сарабияни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
ПСЖ Сарабия билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Андалусияликлар 27 ёшли футболчи трансферидан 18 миллион евро ишлаб олган.
Маълумот учун, Сарабия ўтган мавсум «Севилья» сафида 52 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)