Ливия пойтахти Триполи яқинидаги мигрантлар марказига авиаҳужум уюштирилди, деб хабар берди «Korrespondent.net».
Оқибатда 40 киши ҳалок бўлган, яна 80 га яқин одам жароҳатланган. Марказ вакилларининг таъкидлашича, авиаҳужум ортида фелдмаршал Халифа Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси кучлари турибди.
Хафтар 4 апрель куни Триполига ҳужум бошланганини билдирган. Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, жанговар ҳаракатлар бошланганидан буён 650 киши ҳалок бўлган, яраланганлар сони 3 500 нафардан ошган.
Изоҳ (0)