Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкентда Matiz автомобили ҳайдовчисининг телефонини ўғирлаган икки йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Икки дўст Ҳувайдо кўчасига етиб олиш мақсадида Matiz автомобилини тўхтатган. Н.Ҳ исмли ҳайдовчи айтилган манзилга бормаётганини, бироқ ёрдам тариқасида уларни катта йўл юзига олиб чиқиб қўйишини билдиради. Навбатдаги чорраҳага етиб келганларида автомобиль ҳайдовчиси салон ичида турган телефони йўқолиб қолганини пайқаб, олд ўриндиқда ўтирган йўловчидан уни қайтаришини талаб қилади. Йўловчи ва унинг шериги бунга рози бўлмагач, Н.Ҳ. автомобилни ички ишлар бўлими томон ҳайдайган.

Ҳайдовчи ўз машинасини тўхтатишни истамаётганини кўрган олд ўриндиқдаги йўловчи рулни ўнг тарафга буриб юборади ва ЙТҲ содир этади.

Жабрланувчининг қилган мурожаатига кўра, телефонни ўғирлаб Янгийўл туманида 200 минг сўмга сотиб юборган икки йигит ИИБ ходимлари томонидан тезкорлик билан қўлга олинган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ичи қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар