Москвада мигрантлар учун қалбаки регистрация тайёрлаш билан шуғулланаётган 12 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волкка таяниб Sputnik хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, фирибгарлар сохта интернет сайтлар орқали миграция маркази ходимлари номидан жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини қабул қилган.
«Қалбаки билдириш бланкалари ёрдамида хорижий фуқароларнинг кириб келганини рўйхатга олиб, пул эвазига уларга миграция ҳисоботга қўйилгани ҳақида сохта ҳужжатлар (регистрация) берган», — деди Ирина Волк.
Маълум бўлишича, жиноятчилар кунига 150 минг рублгача, бир йилда улар 10 миллион рублгача даромад олган. Москва шаҳар полицияси ушбу жиноятда гумон қилинаётган фуқароларнинг турар жойлари ва офисларида тинтув ўтказиб 3 миллионга яқин пул, 30 та банк карталари, қалбаки муҳр ва штамплар, 50 та мобил телефон топилган.
Айни дамда ушбу гуруҳни ташкил қилган 2 киши ва гуруҳнинг 5 нафар фаол аъзоси қўлга олинган. Уларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 159-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши очилган. Яна беш нафар жиноятчи Россия ҳудудини тарк этмаслик шарти билан қўйиб юборилган.
Изоҳ (0)