2016 йилги Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов фаолиятини профессионал боксда давом эттиради, деб ёзади GoSport.
Таъкидланишича, Дўсматов АҚШда фаолият олиб боради. У «Мир бокса« промоутерлик компанияси таркибида жангларда иштирок этади.
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда ўта енгил (-50,80 кг) вазн тоифасида фаолият олиб бориши кутилмоқда.
Маълумот учун, айни вақтда «Мир бокса« промоутерлик компанияси билан ўзбекистонлик бир қатор боксчилар, жумладан, Шаҳрам Ғиёсов (8 та ғалаба, 6 та нокаут), Муроджон Аҳмадалиев (6 та ғалаба, 5 та нокаут) ва Исроил Мадримов (3 та ғалаба, 3 та нокаут) расмий шартнома тузган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари Бектемир Мелиқўзиев (1 та ғалаба, 1 та нокаут) ҳам шу компания қўл остида машғулотлар олиб боради, аммо Мелиқўзиев ва «Мир бокса« ўртасида шартнома тузилгани ҳақида расмий маълумотлар берилмаган.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)