«Ньюкасл» собиқ мураббийи Рафаэль Бенитес ўзига янги иш топди. У Хитойнинг «Далян Ифан» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда мураббийнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
У Хитой клубида йилига 12 миллион фунт ишлаб топади.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис аввалроқ Англиянинг «Ньюкасл» клуби билан шартномасини узайтиришдан бош тортиб, клубни тарк этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)