Чироқчда олиб қочган автомашинасини бошқариб кетаёт фуқаро ИИБ ходимлари томонидан ушланди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
29 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи 35 ёшли I.Х ИИБга мурожаат қилиб, шу куни соат 07:00 ларда номаълум шахс уйи орқа томонида қаровсиз қолдирилган, давлат рақам белгиси олинмаган «Нексия» русумли автомашинани ҳайдаб қочганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чироқчи тумани Кўктош МФЙда яшовчи 31 ёшли А.Х содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани Раёнобод кўчасида ҳайдаб кетаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)