• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонунни имзолади

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар берди ЎзА.

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Қонунга мувофиқ, Ҳисоб палатаси давлат ташқи аудити ва молиявий назоратининг олий органидир.

    Ҳужжатда белгиланишича, Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

    • Давлат бюджети лойиҳаси шакллантирилишининг ва унинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларига мувофиқлигининг тизимли таҳлилини амалга ошириш;
    • қабул қилинаётган давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини амалга ошириш;
    • бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлигини ўрганиш ҳамда назорат қилиш;
    • бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали аниқлаш ҳамда сафарбар қилиш;
    • бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг амалга оширилаётган харажатлари самарадорлиги ҳамда қонунийлигини аудитдан ўтказиш, бу харажатларни барча даражаларда қисқартириш имкониятларини аниқлаш;
    • бюджет тизими бюджетлари маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ҳамда асослилигини баҳолаш;
    • солиқ, божхона ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга, тизимли қоидабузарликлар сабабларини, шунингдек халқаро тажрибани умумлаштириш ҳамда ўрганиш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
    • Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромадларга оид ваколатлари ҳамда харажатлар бўйича мажбуриятлари чегараланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини ўзи молиявий жиҳатдан етарлича таъминлашига доир таклифлар ишлаб чиқиш;
    • Ўзбекистон президентининг қарорлари ва топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон президентининг хорижий давлатларга ва чет давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган ҳужжатларнинг ҳамда стратегик аҳамиятга молик хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;
    • Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсатини, Ўзбекистон Республикасининг активлари ҳамда мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш.
    Ушбу қонун билан Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этиши ҳамда уларни бажариши шартлиги белгилаб қўйилди.Қонун талабларини аниқ бажаришдан ва уларга риоя этишдан ҳар қандай тарзда чекиниш, бунинг сабаблари қандай бўлишидан қатъи назар, қонунийликнинг бузилишидир ва у белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

    Ҳисоб палатаси ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органларидан, бошқа ташкилотлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширади.

    Ҳисоб палатаси фаолиятига давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг аралашуви тақиқланади.

    Ҳисоб палатаси фаолиятини текшириш Ўзбекистон президентининг қарорига биноан амалга оширилади.

    02.07.2019, 16:19   Изоҳ (0)   24853
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзёғмойсаноат» қалбаки пахта ёғидан огоҳлантирди

    02.07.2019, 15:56

    Хоразмда қўшнисига ёрдамга чиққан йигит маҳалладошини ўлдириб қўйди

    02.07.2019, 15:32

    Бухорога зиёратга келиб, ҳовузга чўккан болани миллий гвардиячи қутқариб қолди (видео)

    02.07.2019, 15:10

    Ucell компанияси Қўқондаги мактабга компьютер ва роутерлар совға қилди

    02.07.2019, 15:02

    Ўзбекистон жаҳон паспортлари индексида 7 поғонага пастлади

    02.07.2019, 14:51

    ФВВ: 3 июль куни Тошкент, Жиззах ва водийдаги тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд

    02.07.2019, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.