• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда дунёга машҳур рассом Пабло Пикассонинг дурдона асарлари сақланмоқда (фото)

    ЎзАда журналист Сайёра Шоеванинг дунёга машшур рассом Пабло Пикассонинг асарлари сақланаётгани ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Қуйида мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Машҳур рассомларнинг шундай суратлари борки, ўз даврида қадр топмай, йиллар ўтгач, миллионларга сотилади. Бу суратларнинг аукционлардаги сотилиш нархларини эшитиб, ёқа ушлайсиз.

    Бетакрор испан рассоми Пабло Пикассонинг «Трубка кўтарган бола» картинаси Нью-Йоркда бўлиб ўтган «Сотҳебйъс» аукционида сотилган энг қиммат сурат ҳисобланади. 1905 йилда чизилган ушбу сурат 2004 йилда 104 миллион 100 минг долларга сотилган. Унинг 1941 йилда чизилган «Дора Маар мушуги билан» номли картинаси 95,2, 1901 йилда чизилган «Қўлларини чалиштириб ўтирган аёл» деб номланган картина эса 55 миллион долларга сотилган.

    Айни вақтда ХХ асрнинг энг буюк ва харидоргир рассомларидан бири Пабло Пикассонинг асарларини ўз фондида сақлаб келаётгани билан фахрланадиган музейлар сони дунёда саноқли. Ўзбекистон давлат санъат музейи шулардан биридир.

    Бу ерда таниқли модернист Пикассонинг керамика усулида яратган ликобча ва кўзалари мавжуд. Ваҳоланки, Пабло Пикассо машҳур сурат ва ҳайкалтарошлик асарларидан ташқари кўплаб декоратив сопол буюмлар ясаган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Маълум бўлишича, буюк рассомнинг бу ишланмалари музейга совға сифатида келиб қолган бўлиб, музей фондида қарийб 50 йилдан буён сақланмоқда. Рассомнинг айни услубда ишланган асарларини Роттердам (Нидерландия) ва Эрмитаж (Россия) музейларида ҳам учратиш мумкин.

    Ноёб ва қимматли бу асарларнинг Тошкентга келиб қолиш тарихи ҳақида Ўзбекистон давлат санъат музейи мутахассислари шундай изоҳ беришди:

    — Рассомнинг яқин дўсти — Фернан Леженинг рафиқаси, беларус аёли Надежда орқали тарелкага чизилган бу расмларнинг 12 донаси бизнинг музейимизга келиб қолган. Аслида рассомнинг бу йўналишда уч мингдан ортиқ асарлари бўлиб, уларни 60 ёшдан кейин чизган, деган маълумотлар мавжуд.

    ... Пабло бу ёшда анча таниқли бўлиб, қаерда кўринса, мухлислари ундан дастхат олишга шошарди. Кунларнинг бирида рассом кафеда ўтирганда, мухлисларидан бири ундан дастхат сўрайди. Атрофда тарелка ва стакандан бошқа буюм бўлмагани учун рассом тарелкага имзо қўйиб беради. Шу тариқа сополдан ясалган тарелкаларга турли суратлар чизишга қизиқиб қолади. Айрим манбаларда бу тасвирлар унинг шоир дўстининг шеърларига атаб чизилган, деб ҳам айтилади. Уларда аёл ва кабутар бирлашган чизиқлар графикасини кўриш мумкин. Баъзиларида эса Франция байроғи акс эттирилган.

    Рассом лойдан кўзалар ясашга ҳам жуда қизиққан. Улар кўринишидан кўза бўлса-да, аслида турли маъноларни изоҳлашга хизмат қилганини кузатиш мумкин. Мисол учун, кўза-дарахт, кўза-аёл, кўза-бойўғли.

    Қайд этиш жоизки, Француз рассоми Пабло Пикассонинг асли исми Руиси бўлиб, у 1881 йилда Испанияда туғилган. Унинг «Учрашув», «Фожиа», «Шар устидаги қиз», «Бола ва гадо», «Ойна қаршисидаги аёл», «Чўмилаётган одам», «Мандолина ва гитара», «Майни севувчи аёл», «Курсидаги қиз», «Денгиз қирғоғидаги шакллар», «Майя ва унинг қўғирчоғи», «Кўзгу» каби асарлари дунёда машҳур.

    Пикассонинг серқирра ижоди ХХ аср санъатидаги қарама-қаршиликларни ўзида акс эттирган бўлиб, тасвирий санъатнинг кўп соҳалари — рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика ва бошқалар ривожига кучли таъсир кўрсатган.1907 йилларда буюмларни ҳандасий шаклларга ажратиб текис юзада узилган ва ҳажмли бўлаклардан тасвирий санъат асарлари яратиб кубизмга асос солди. Бу даврда яратилган айрим асарлари масалан, «Ёлпиғичли хоним» нафис безаги ва жўшқин оҳангдорлиги билан ажралиб туради.

    1940 йилларнинг иккинчи ярмидан Пикассо дастгоҳли рангтасвир, ҳайкалтарошлик, кулоллик, айниқса, графикада туркум асарлар яратди. Унинг илғор инсонпарварлик қарашлари «Тинчлик кабутари», «Тинчлик», «Тинчлик ибодатхонаси кабиларда ўз ифодасини топди. Пикассо Халқаро тинчлик мукофоти лауреати.

    02.07.2019, 16:53   Изоҳ (0)   28110
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда 49 968 нафар коллеж битирувчисининг 4 963 нафарига имтиёзли диплом берилди

    02.07.2019, 16:42

    Онлайн аукцион орқали автомобиль рақамлари сотуви камайди

    02.07.2019, 16:30

    Президент Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонунни имзолади

    02.07.2019, 16:19

    «Ўзёғмойсаноат» қалбаки пахта ёғидан огоҳлантирди

    02.07.2019, 15:56

    Хоразмда қўшнисига ёрдамга чиққан йигит маҳалладошини ўлдириб қўйди

    02.07.2019, 15:32

    Бухорога зиёратга келиб, ҳовузга чўккан болани миллий гвардиячи қутқариб қолди (видео)

    02.07.2019, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.