Киев яқинидаги Яготин шаҳрида Россия президенти Владимир Путиннинг сурати туширилиб, исми ёзилган қабртош пайдо бўлди, деб хабар беради «Bigmir.net».
Бир неча маҳаллий аҳоли Путин учун қабртошини буюртма қилиб, одамлар гавжум бўладиган жойга ўрнатган. Тошга Путиннинг портретидан ташқари «Владимир Владимировичга бахтли украиналиклардан», деб ёзиб қўйилган. Шунингдек, қабртошига хоч ҳам чизилган.
«Қадрдон яготинликлар сифатли қабртош ясашни билади», — деб ёзади Александр Харченко исмли Facebook фойдаланувчиси.
Аввалроқ, Миллий дружина фаоллари Украинанинг Харков шаҳри марказида норозилик акциясини ўтказиб, Конституция майдонида дор ўрнатиб, унга депутатлар суратлари ёпишитирилган қўғирчоқларни осган эди.
Изоҳ (0)