• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Икки ойлик муаммо икки соатда ҳал этилди: Миришкордаги болалар боғчасига кароватдан ташқари кондиционер ва музлатгич ҳам олиб берилди

    «Дарё»да Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманидаги 8-,11- ва 12-сонли болалар боғчасида кароват йўқлиги боис, болалар ерда ётишга мажбур бўлаётгани хусусида сўз юритгандик. Ушбу мақола омма эътиборига ҳавола этилгач, Миришкор туман ҳокими ушбу муаммога ечим топди.

    12-боғча болалари.

    12-боғча болалари.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг маълум қилишича, мақола чоп этилган куни — 1 июль кечки соат 17:00 да туман ҳокими Равшан Комилов бошчилигида туман масъуллари ушбу масалани муҳокама қилишган.

    Миришкор тумани ҳокимлиги биноси.

    Миришкор тумани ҳокимлиги биноси.
    Фото: «Дарё»

    — Айбдорлар, албатта ўз жазосини олади, — дейди туман ҳокими Равшан Комилов. – Мазкур муаммога эътиборсиз қараган туман мактабгача таълим бўлими мудири ушбу ҳолат бўйича изоҳ беради. Ушбу масалани туман прокурори батафсил ўрганишни бошлади. Айбдорларни қаттиқ жазолаймиз. Бугуноқ мақолада тилга олинган боғчаларни кароватлар билан таъминлаймиз.

    Фото: «Дарё»

    Туман ҳокимининг айтишича, 11-сонли болалар боғчасида биз ҳолатни ўрганган кун — 28 июнь куни ҳам 10 та янги кароват мавжуд бўлган. Аммо болалар ётоқхонасига олиб кирилмаган. Боғча мудираси бор кароватни ҳам ишлатмасдан, бўш хонада сақлаб келган. Ҳоким гапининг исботи сифатида ўша кароватлар съёмка қилинган видеони ҳам тақдим этди. Қизиқ, бор кароват нима учун олиб кирилмаган, нега журналист ҳолатни ўрганаётган пайти кўрсатилмаган буёғи бизга қоронғи.

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, айни пайтда туман бюджетида ижтимоий соҳа объектларини қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард 700 миллион сўм маблағ мавжуд бўлиб, болалар боғчасига олиб берилиши мўлжалланган кароватлар ушбу маблағлар ҳисобидан қопланади.

    Туман ҳокимлигидаги муҳокама якунига етгач, Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардонов, туман ҳокими ўринбосари Азамат Тошев, туман мактабгача таълим бўлими мудири Бахтиёр Каримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жейнов қишлоғидаги боғчаларга йўл олди.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбирининг қўшимча қилишича, муҳокамадан сўнг туман масъуллари томонидан кечки соат 21:00 да буюртма қилинган кароватларнинг дастлабки 30 «комплекти» кечки соат 23:00 да 11-сонли боғчага етказиб берилди.

    Фото: «Дарё»

    — 30 «комплект» кароват бу 60 нафар бола ётиши учун етарли кароватлар дегани, — дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Бахтиёр Каримов. – Яна 10 «комплект» кароват бўлса, ушбу боғча эҳтиёжи қондирилади. Қолган кароватларимиз ҳам юк машиналарга ортилган бўлиб, бугуноқ манзилига етказиб берилади.

    Фото: «Дарё»

    Бахтиёр Каримовга кўра, дастлабки мақолада тилга олинган 3 та боғчага 270 нафар бола учун кароватлар харид қилинди. Яна бир қувонарли жиҳати туман ҳокимлиги ушбу ташаббус баҳонасида мазкур боғчалардаги ҳар бир гуруҳ учун 3 та боғчага жами 18 та кондиционер ва ҳар бир боғча учун биттадан музлатгич ва телевизор ҳам харид қилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    02.07.2019, 14:17   Изоҳ (0)   17613
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ўтган ҳафтада ЙПХ инспекторлари 80 нафар маст ҳайдовчини аниқлади. Уларнинг рўйхати ИИББ сайтида эълон қилинди

    02.07.2019, 14:04

    Жиззахлик фуқаро маст ҳолда қўшнисини пичоқ билан жароҳатлади

    02.07.2019, 14:01

    Шавкат Мирзиёев Японияга ташриф буюради

    02.07.2019, 13:35

    Сурхондарёлик фуқаро Америкага бориш орзуси ортидан 17 670 долларга чув тушди

    02.07.2019, 13:21

    Жаҳон банки аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонга 50 млн доллар ажратди

    02.07.2019, 11:31

    Бектемир туманида ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилмоқда (фото)

    02.07.2019, 11:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Антикоррупция агентлиги Қашқадарё мактабларига кўмир етказиш бўйича ўтказилган тендерни ноқонуний деб топганди. Аммо бошқарма ўз билганидан қолмаяпти

    Ўзбекистон | 26 июн, 12:06

    Арнольд Шварценеггер карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмни айтди ва бу “Терминатор” эмас

    Кино | 26 июн, 11:59

    Роналду “Ан-Насср” билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум бўлди

    Спорт | 26 июн, 11:35

    Ўзбекистонда бакалавриатга қанча абитуриент рўйхатдан ўтгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 26 июн, 11:31

    Трамп Путиннинг Украинадан ташқарига ҳам “кўз тикканини” истисно этмади

    Дунё | 26 июн, 11:23

    Бу исмларни бутун дунё танийди, аммо улар ҳақиқий эмас: тахаллуси билан ижод қилувчи юлдузлар

    Кино | 26 июн, 10:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.