Жиззах шаҳрининг «Маданият» маҳалласида яшовчи 46 ёшли Б.Х. маст ҳолда «А.Навоий» маҳалласи ҳудудида ўзаро жанжал сабаб қўшниси, 46 ёшли В.З.ни пичоқ билан жароҳатлади.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 2019 йил 18 июнь куни, соат 02:15 ларда содир бўлган.
Натижада В.З. касалхонага ётқизилиб, Б.Х. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)