Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мажбурий ижро бюроси Бойсун тумани бўлими давлат инспектори Отабек Алиқулов жорий йил 29 июнь куни Кўрган дарёсига бехосдан тушиб кетган бола ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси «Дарё»га хабар берди.

Фото: МИБ

Фото: МИБ

Давлат инспектори шу куни соат 13:50 ларда тумандаги тоғли Сангчил маҳалласи ҳудудида хизмат вазифасини ўтаб юрган вақтида мазкур маҳалла ҳудудидан ўтувчи Кўрган дарёси четида турган 2013 йилда туғилган Рамзиддин Жўрамаҳмудов эҳтиётсизлиги туфайли тез оқиб турувчи дарёга тушиб кетади. Унинг оқаётганини кўрган О.Алиқулов чамаси 300 метргача олти ёшдаги болакайнинг ортидан югуриб, уни сувга чўкишдан қутқариб қолди. Шундан сўнг болакайга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, ўзининг Matiz русумли машинасида «Сангчил» қишлоқ врачлик пунктига олиб борди. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдам муолажасидан сўнг вояга етмаган Р.Жўрамаҳмудовнинг аҳволи яхшиланди.
Мажбурий ижро бюроси ходимининг қалтис вазиятда кўрсатган хизматидан «Санчил» маҳалла фуқаролар йиғини аҳли ва вояга етмаган боланинг қавм-у қариндошлари мамнун бўлди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)