Жорий йилнинг дастлабки олти ойи якуни бўйича Тошкент шаҳри ўз олдига мақсад қилиб белгилаган бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларини ортиғи билан бажарди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу натижага эришишда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган шаҳарнинг ҳар бир йирик корхонаси, ўрта ва кичик бизнес вакиллари, хусусий ишбилармонлар, оилавий тадбиркорлар ҳамда барча солиқ тўловчи фаол меҳнат билан шуғулланаётган фуқароларга ўз миннатдорчилигини билдиради.
«Ҳурматли солиқ тўловчилар, Сизларнинг пойтахтимиз иқтисодиёти ўсиши, шаҳримиз аҳолисининг фаровонлиги учун қилаётган меҳнатингиз, давлат бюджетига киритаётган ҳар бир сўмингиз ўзингизга минг карра зиёд бўлиб қайтишини исташимизни билдирган ҳолда, Сизни ишонтириб айтамизки, ҳокимлик барча маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлайди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)