• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд вилоят Адвокатлар палатаси раҳбари Отабек Ахтамов 12,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида пора билан қўлга тушган Самарқанд вилоят Адвокатлар палатаси раҳбари Отабек Ахтамов жиноий ҳаракатлари юзасидан суд иши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Отабек Ахтамов.

    Отабек Ахтамов.
    Фото: «Дарё»

    Самарқанд шаҳридаги «Қомус» адвокатлар ҳайъати бошқарувчиси ҳамда Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаб келган Отабек Ахтамов 2017 йилнинг 13 июль куни Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчи Б.А.нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун «Қомус» адвокатлар ҳайъатининг 2017 йил 13 июлдаги 957-сонли ордерини тақдим қилган.

    Мазкур жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов ҳаракатларида айбланувчи Б.А.нинг ҳимоячиси сифатида иштирок этиб келган Отабек Ахтамов Б.А.нинг турмуш ўртоғи Н.А.нинг ишончига кириб, унга турмуш ўртоғига 2017 йилнинг 14 июль куни танланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига банк муассасасига 220 миллион сўм миқдоридаги пул маблағини 3 кун ичида топшириш кераклигини, акс ҳолда Б.А.га нисбатан танланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолиб кетишини айтган.

    2017 йилнинг 15 июль куни ўзининг Пастдарғом тумани «Найман» маҳалласида жойлашган уйида Н.А.дан 17 500 доллар, 18 июль куни Самарқанд шаҳар «Қомус» адвокатлар ҳайъати биносида 10 000 доллар, жами 27 500 доллар миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

    Шунингдек, Отабек Ахтамов хизмат мавқеидан фойдаланиб, вилоят прокуратураси томонидан ТИФ «Миллий банк» Самарқанд вилоят бўлими мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётган жиноят иши юзасидан фуқаро Ф.Б.нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун «Қомус» адвокатлар ҳайъатининг 2018 йил 22 июлда 2029-сонли ордерини тақдим қилган. Мазкур жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов ҳаракатларида Ф.Б.нинг ҳимоячиси сифатида иштирок этиб, 2018 йилнинг 3 сентябрида жабрланувчи Н.К.дан унинг синглиси – айбланувчи Ф.Б.га оид жиноят иши юзасидан дастлабки тергов давомида енгиллик қилиб бериш, қопланмаган зарарни йўқ қилиб беришни ваъда қилган. Н.К.га вилоят прокуратураси мансабдор шахслари орқали иш юзасидан тайинланган судга оид хатшунослик экспертиза хулосасини Ф.Б.нинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришини айтган.

    2018 йилнинг 4 сентябрь куни соат тахминан 14:35 атрофида ўтказилган тезкор тадбирда, Отабек Ахтамов Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси биносининг мажлислар хонасида Н.К.дан жуда кўп миқдордаги келишилган 20 000 доллардан 11 900 долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, Отабек Ахтамов фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, жабрланувчи Людмила Кимнинг ишончига кириб, уни алдаб, у билан бирга Ургут туманида савдо мажмуаси қуриб, олинган фойдадан улуш беришни ваъда қилиб, дастлаб 2014 йил 24 сентябрда таниши – адвокат Баҳодир Жуманов орқали жабрланувчи Л.К.нинг Самарқанд шаҳар «Тараққиёт» кўчасида жойлашган уйидан 20 000 долларни, шунингдек, дастлабки тергов давомида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган шахсларни Л.К.нинг уйига юбориб, ундан 2014 йилнинг 26 сентябрдан 2018 йилнинг июнь ойи оралиғида 137 400 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди судьяси Б.Алиқуловнинг маълум қилишича, Отабек Ахтамов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» бандида (Жуда кўп миқдорда) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдорида жарима ва 12 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    01.07.2019, 11:11   Изоҳ (0)   39432
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда навбатдаги табиий газ оқими топилди

    01.07.2019, 09:50

    Урганчдаги ресторанда қизлар стриптиз намойиш этмоқда (видео)

    01.07.2019, 09:05

    Юнусобод туманида бензовоз ёқилғи қуйиш шохобчасида ёниб кетди (видео)

    01.07.2019, 08:35

    Ўзбекистоннинг нақадар хавфсиз эканлигини исботлашни истаган йигит Андижондан Мўйноқ томон пиёда йўлга чиқди

    01.07.2019, 08:27

    Ўзбекистон Президентининг куёви Instagram орқали «Ёшлар куни»га табрик йўллади

    01.07.2019, 06:22

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Таклиф қилинаётган инвестицион лойиҳалар Тошкентга сиғмай кетяпти

    30.06.2019, 21:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Украина ўртасида 300 га яқин асирлар алмашилди (фото)

    Дунё | 25 август, 09:35

    Ўзбекистонда номувофиқ маҳсулотлар ҳақида хабар берганларни моддий рағбатлантириш йўлга қўйилиши мумкин

    Ўзбекистон | 25 август, 09:22

    Франция антисемитизм даъволари юзасидан АҚШ элчисини чақиртирди

    Дунё | 25 август, 09:05

    “Россия Украина ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишини тан олди” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 25 август, 08:40

    Тошкентда депутатлар иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилишини маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 август, 08:25

    Хитойда курер 30 соат давомида қамалиб қолган аёлни қутқарди

    Дунё | 25 август, 08:10

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.