Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги «Шўртаннефтгаз» МЧЖга қарашли «Ойдин» конидаги 11-қудуқда бурғилаш ишлари якунланди. Бу ҳақда «Nasafnews» маълум қилди.
Бу ерда 2625-2760 метр оралиғидаги маҳсулдор қатламдан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди.
Қудуқнинг кунлик газ бериш кўрсаткичи 120-150 минг куб метрни ташкил қилиб, Шўртан бош иншоотида қайта ишланади ва истеъмолчиларга етказиб берилади.
Маълумот учун, қудуқни бурғилаш ишлари жорий йил 3 апрель куни бошланган ва белгиланган муддатдан олдин тугатилган.
Изоҳ (0)