Ўзбекистон Президентининг куёви, Шаҳноза Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи Отабек Умаров ўзининг Instagram’даги саҳифасида кенжа қизи Ранианинг суратини жойлаштириб, ўзбекистонлик барча ёшларни «Ёшлар куни» билан табриклади.
«Дунёга келажак авлод кўзи билан боқсанг унинг нақадар беғуборлиги, гўзаллиги ва бетакрорлигини ҳис қилар экансан. Ёшлар қудратли бўлади. Улар улкан орзулари ва хаёллари билан шиддатли оқимни ўзгартиришга, осмонўпар иншоотларни яратишга, ҳаётни яна-да гўзаллаштиришга, қўйингки, дунёни забт этишга қодир бўлишади. Келажак шу каби жажжи ва баркамол авлод қўлида. Худо хоҳласа бизнинг тинч ва масрур кексалик гаштимизни ҳам улар таъминлаб беришади.
Фарзандларимизнинг ранг-баранг, гўзал ҳаёт йўли ва кексалик ёшига тинчлик билан етиб боришига бугун биз масулмиз.
Ёшлар куни билан барча навқирон авлодни — Ўзбекистон келажагини самимий қутлайман!», — деб ёзади Отабек Умаров.
Изоҳ (0)