АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий ва Шимолий Корея чегарасидаги қуролсизланган ҳудудда КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.

Фото: AP

Учрашувни АҚШ ва жанубий Корея каналлари тўғридан тўғри эфирга узатди. Мамлакат раҳбарлари қисқа музокаралар олиб борди. Жанубий Кореянинг президенти Мун Чжэ Ин АҚШ президентини қуролсизлантирилган ҳудудга бошлаб борди. Бу АҚШ, КХДР ва Жанубий Кореянинг олий даражадаги биринчи уч томонлама учрашуви эди.

Трамп Ким Чен Индан олдинроқ чегара олдига келди. АҚШ президенти Жанубий Корея президенти билан биргаликда кузатиш пунктига ташриф буюрди ва у ердан КХДРнинг позицияларини текширди. Трампнинг сўзларига кўра, қуролсизлантирилган ҳудудга қилган сафари бир неча ой олдин режалаштирилган эди, аммо Ким Чен Ин билан учрашиш таклифи бунга туртки бўлди.