28 июнь, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-турида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида навоийликлар ҳужумчиси Медина Смит ҳисобни очган бўлса, 70 ҳамда 80-дақиқаларда «Навбаҳор» клуби аъзоси Александр Касян дублга эришди (1:2).
Шу тариқа «Навбаҳор» янги мураббий қўл остида «Қизилқум» устидан иродали ғалабага эришди.
Аввалроқ наманганликлар Андрей Канчелскисни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Ўзбекистон терма жамосидаги фаолияти билан мухлисларга таниш бўлган Деян Журжевични бош мураббий этиб тайинлаган эди.
Мазкур ғалабадан сўнг Наманган клуби очколари сонини 21 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. «Қизилқум» эса 11 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Суперлига
13-тур баҳслари
28 июнь, жума
«Қизилқум»—«Навбаҳор» 1:2
Гол: 1:0 — 27 Медина Смит, 1:1 — 70 Александр Касян, 1:2 — 80 Александр Касян«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев, Элдор Бойматов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Мақсуд Каримов, Медина Смит
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Остон Ўрунов, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловёв, Александр Касян, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббосжон Ғуломов
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)