Спорт арбитраж суди (CAS) «Милан» ҳамда УЕФА ўртасидаги молиявий фейр-плей қоидалари билан боғлиқ муаммолар юзасидан қарор қабул қилди. Бу ҳақда суднинг расмий сайтида хабар берилди.
Унга кўра, «россонерилар» келаси мавсум Европа Лигасида иштирок этмайдиган бўлди.
Аввалроқ «россонерилар» УЕФАдан Еврокубокларда иштирок этишдан бош тортиш эвазига молиявий фейр-плей қоидалари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш учун вақт сўрагани ҳақида хабар берилганди.
Бундай ҳолатда «Милан» Европа Лигаси гуруҳ босқичидаги ўрнини «Рома»га бўшатиб беради, «Торино» эса мусобақанинг саралаш босқичида иштирок этади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)