«Ньюкасл» бош мураббийликка номзодлар рўйхатини тузиб чиқди.
Тҳе Telegraph’нинг хабар беришича, ундан «Рейнжерс» бош мураббийи Стивен Жеррард, «Ницца» устози Патрик Виейра ва «Манчестер Сити» мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Микел Артета ўрин эгаллаган. Айнан шулар энг асосий номзодлар бўлиб турибди. Маълум бўлишича, испаниялик ҳамда франсиялик шу ишга қизиқиб қолган ва таклифни кўриб чиқмоқда.
Бундан ташқари «Ньюкасл» Эдди Ҳау («Борнмут»), Шон Дайч («Бёрнли»), Стив Брюс («Шеффилд Уэнсдей») номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ньюкасл» устози Рафаэль Бенитес истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)