Айни пайтда Қозоғистоннинг Арис шаҳрида тўққизта минасизлантириш гуруҳи ишламоқда, деб хабар беради «Zakon.uz».
Гуруҳлар портлаш хавфи бўлган предметлар билан ишлаш бўйича тегишли тажрибага эга ҳарбий хизматчилардан таркиб топган.
Ушбу гуруҳлар ҳудудларни ҳали портламаган ўқ-дорилардан тозалаш бўйича комплекс чора-тадбирларни олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда юзага келган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди.
Изоҳ (0)