25 июнь куни соат 19:39 да Тошкент шаҳри Олмазор тумани Сағбон кўчасида жойлашган учта хонадон томи ёниб кетди, деб хабар берди UZ24.
Ёнғиннинг умумий майдони 150 квадрат метрни ташкил этди.
«Ўт ўчириш хизмати ҳодиса жойига 19:45 да етиб борган. Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 20:18 да ёнғин ўчирилган», — дейилади хабарда.
Ёнғинни ўчиришга 7 та техника бирлиги жалб қилинган. Ўт ўчирувчилар учта уйнинг 310 квадрат метр майдонини асраб қолишди.
Ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)