ПСЖдан яқиндагина кетганини эълон қилган Жанлуижи Буффон «Ювентус»га қайтишга яқин турибди. Бу ҳақда таниқли журналист Жанлука ди Марцио хабар берди.
41 ёшли дарвозабон Турин клуби билан музокаралар олиб бормоқда. У жамоада Войтцех Шченснининг ўринбосари сифатида ўйнашга розилик берди.
Клубнинг иккинчи рақамли дарвозабони Маттиа Перин ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этади. У «Ювентус»да атиги битта мавсум ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Буффон 2018 йилнинг ёзида ПСЖга эркин агент сифатида келганди. Бунга қадар у 17 йил мобайнида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келган.
Маълумот учун, италиялик 2018/19 йилги мавсум Лига 1’да 17 та учрашувда майдонга тушди ва у клуб билан мамлакат чемпионига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)