«Калашников» концерни АK-12 автоматининг оддий аҳолига мўлжалланган вариантини яратди. Бу ҳақда концерн бош директори Владимир Дмитриевга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
«АK-12 жуда муваффақиятли маҳсулот бўлиб чиқди, ҳозирда Мудофаа вазирлиги билан уч йиллик шартномамиз бор, бироқ биз мазкур қуролнинг оддий инсонларга мўлжалланган версиясини хоҳловчи одамлар ҳақида ҳам ўйладик. Шу сабабли АК ТR3’ни тақдим этамиз», — дейди Дмитриев «Армия—2019» форуми доирасида.
Концерн эксперти Владимир Онокойнинг сўзларига кўра, автоматнинг ушбу версиясида автомат ўт очиш режими мавжуд эмас.
Изоҳ (0)