Бор йўғи икки кун ичида Бирлашган қироллик Ташқи ишлар вазирлиги собиқ раҳбари ўз рақиби — ҳозирги ТИВ раҳбари Жереми Хант олдида ўз устунлигини йўқотди, деб ёзмоқда «Эхо Москви».
Косерватив партия сайловчилари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Жонсоннинг Хантдан устунлиги икки ярим мартага камайиб, 27 фоиздан 11 фоизга тушган.
Жанжал 13 июндан 14 июнга ўтар кечаси содир бўлган. Британия нашрларининг ёзишича, 55 ёшли сиёсатчи ва унинг 31 ёшли қиз таниши ўртасида даҳанаки жанг полиция ташрифи билан якунланган.
Тереза Мэйнинг ўрнига консерваторлар раҳбари ва бош вазир лавозимини ким эгаллаши июль ойи охирларида маълум бўлади.
Изоҳ (0)