Қутқарувчилар Ҳиндистоннинг Ҳимолай тоғларида май ойи охирларидан буён бедарак йўқолган деб топилган альпинистлар жасадини топди, деб хабар бермоқда «Лига Новости».
Маълум бўлишича, саккиз нафар альпинист — тўрт нафари британиялик, икки нафари америкалик, бир нафари австралиялик ва уларнинг алоқа офицери тахминан Нанда-Девининг шарқий қисмида бедарак йўқолган деб топилган.
Қутқарувчилар маълумотига кўра, улар қор кўчкиси остида қолиб кетган. Ҳозирда йўқолган саккизинчи альпинистни қидириш ишлари давом этмоқда.
Ҳиндистон ҳукумати аввалроқ альпинистлар тоққа чиқиш учун рухсат олмаганлигини, мурожаат қилишган тақдирда ҳам рад жавобини олишларини билдирган.
Аввалроқ Эверестда май ойида камида олти нафар альпинист ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)