Интернетда Қозоғистоннинг Арис шаҳридаги ҳарбий қисмда портлашлар чоғида хайрлашув видеосини ёзиб олган аскар акс этган видео тарқалди.
«Агар мен тирик қолмасам… ота-онам, сизларни яхши кўраман», — дея кўнгли бузилиб, кўзига ёш олган аскар йигит.
Видеога ён атрофдаги манзара ҳам тушган бўлиб, унда осмонга кўтарилаётган қалин тутунни кўриш ва қаттиқ портлаш овозларини эшитиш мумкин.
Бугун, 24 июнь куни эрталаб тахминан соат 09:20 да Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин юз берди, кейинчалик ўқ-дорилар портлаши содир бўлди.
Жабрланганлар бор, 31 киши шифохонага жўнатилган. Икки киши оғир аҳволда. Бир киши ҳалок бўлди. Унинг машинасига ўқ тушди.
Изоҳ (0)