Сингапур халқаро аэропортида еттита рейс бир нечта учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмалари сабаб бекор қилинди, деб хабар беради «Газета.ru».
Сингапур фуқаролик авиация бошқармаси томонидан 18 та дрон қўлга олинган.
«Чанги» аэропортининг фаолияти хавфсизлик нуқтайи назаридан тўхтатилган. Ҳозирда нохуш ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш керакки, ўтган ҳафта «Чанги» аэропортининг учиш-қўниш йўлаги ҳаво маконида дронлар пайдо бўлгани сабаб бир неча соатга ёпилган эди. Бунинг оқибатида 40 га яқин рейс бекор қилинган.
Изоҳ (0)