АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон етакчиларига қарши санкция жорий қилишини билдирди. «Эхо Москви»нинг ёзишича, улар орасида ўтган ҳафтада Америка дронини уриб туширишга жавобгар бўлган сиёсий раҳбарият ва ҳарбийлар ҳам бор.
Эрон етакчиларига қарши санкциялар жорий этиш ҳақидаги фармонни Дональд Трамп бош вазир Майк Пенс ва молия вазири Стив Мнучин олдида эълон қилган. Трампнинг маълум қилишича, янги санкциялар Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Ҳумайний, унинг идораси аъзолари ва унга аффилланган шахслар асосий молиявий манбалардан фойдаланишдан маҳрум этади.
Ҳумайний активлари ҳам санкцияга тушади. Санкциялар, шунингдек, ўтган ҳафтада Америка дронини уриб туширишга жавобгар бўлган Эроннинг муайян ҳарбийларига ҳам жорий этилади.
Изоҳ (0)