Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда юзага келган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди. Улар орасида ҳарбий хизматчи ҳам бор, деб хабар беради «Zakon.kz».
Шунингдек, 165 киши шифохонага мурожаат қилган. Уларнинг 76 нафарига биринчи ёрдам кўрсатилиб, уйларига жўнатилган бўлса, 89 нафар жабрланувчи стационар даволанишга олиб қолинган. 15 нафар бемор жонлантириш бўлимида.
24 июнь куни эрталаб тахминан соат 09:20 да Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин юз берди, кейинчалик ўқ-дорилар портлаши содир бўлди.
Қутқарувчилар томонидан шаҳарда 15 та эвакуация пунктлари очилган ва одамлар шаҳардан олиб чиқиб кетилмоқда. Эвакуацияда 40 та автобус иштирок этмоқда. Арис шаҳрида 45 минг киши яшайди.
Изоҳ (0)