2019 йилнинг 23 июнь куни Бухоро шаҳрида жойлашган «Ҳумо» ресторанида Бухоро вилояти маданият бошқармаси, Бухоро шаҳар маданият бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ҳамкорлигида «Ёшлар ойлиги» муносабати билан, кам таъминланган оила фарзандларининг никоҳ тўйи маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ўз расмий сайтида хабар қилади.
Ушбу маросим Бухоро шаҳар маданият бўлими тасарруфидаги карнай-сурнайчилар гуруҳининг чорлов мусиқа садолари остида бошланди. Маросим давомида маданият маркази санъаткорлари, фолклор халқ жамоалари, замонавий ва миллий рақс гуруҳлари, эстрада хонандалари томонидан гўзал куй ва қўшиқлар намойиш этилди.
Шунингдек, шаҳар маданият бўлимининг фото, видео студияси томонидан тўй маросими тасвирга олиниб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)