Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳридаги ҳарбий қисмда юз берган портлашдан сўнг ҳавога қалин тутун кўтарилгани, одамлар машиналарда шаҳарни тарк этаётгани, машинаси йўқлар эса ёш болаларини кўтариб йўлда югуриб кетаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди, деб хабар берди «Nur.kz».
«Одамлар, агар машинангизда жой бўлса уларни олиб кетинг», — дейилади Instagram’да эълон қилинган видеоролик изоҳида.
Тутаётган жойдан портлаётган снарядларнинг овозини эслатувчи товушлар чиқаётганини кўриш мумкин.
«Одамлар, намунча шафқатсиз бўлмасангиз, машинангизда жой бор, лекин бамайлихотир одамларнинг олдидан ўтиб кетяпсиз.
Ҳатто ёш болалиларни ҳам олиб кетмаяпсиз. Уларга ёрдам берсангизчи?», — дейди одамлар видеолар тагига ёзиб қолдирилаётган изоҳларда.
https://www.instagram.com/p/BzFWie_Agl5/
https://www.instagram.com/p/BzFYiPGgBK-/
Изоҳ (0)