2018 йил январь ойида Сергели 2-даҳада яшовчи 46 ёшли С.Р. синглиси, Сергели 3-даҳада яшовчи 34 ёшли А.Р.нинг уйини ўзининг номига ҳадя тарзида расмийлаштириш учун синглисининг имзосини қалбакилаштирган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
У уйни ўзининг номига расмийлаштирган ва хонадонни 33 000 АҚШ доллари эвазига С.П.га сотиб юборган ва ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Кўрилган чоралар натижасида А.Р. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)