Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бўлими мудири ва бош врачи ўринбосари пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Якка тартибдаги тадбиркор Ш.С.нинг мурожаатига кўра, 2019 йил 22 июнь куни тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази хўжалик ишлари бўлими мудири А.О. ҳамда марказ бош врачи ўринбосари Г.А. ичимлик сувининг истеъмолга яроқлигига ҳақида хулоса бериш учун тадбиркордан 500 минг сўмни пулни пора тариқасида олган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (тамагирлик йўли билан пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Самарқанд вилояти ДСЭНМ бош врачи ўринбосари Г.А. Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов жараёнида қамоққа олинган.
Изоҳ (0)