Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампдан шахсий мактуб олди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Корея марказий телеграф агентлигига кўра, мактуб мазмуни билан танишган КХДР етакчиси уни «қойилмақом» деб атаган.
«Президент Трампнинг сиёсий мулоҳазакорлиги ва фавқулодда жасоратини юқори баҳолаган Ким Чен Ин мактубнинг қизиқарли мазмуни ҳақида жиддий мушоҳада қилишини билдирди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)