Камбоджа жануби-ғарбидаги Сиануквиль шаҳрида қурилаётган бино қулаб тушди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 23 киши жароҳатланди. 36 нафар ишчи вайроналар остидан қутқариб қолинди.
Бино қурилиши пудратчиси Хитой компанияси эканлиги айтилмоқда. Полиция мазкур қурилишга масъул бўлган 4 кишини қўлга олди ва сўроқ қилмоқда.
Изоҳ (0)