Бошқирдистондаги қишлоқлардан бирида фавқулодда ҳолат қайд этилди, деб хабар берди «Эхо Москви».
Полициячилар номаълум кишининг пичоқ билан ўткинчиларга ҳужум қилаётгани юзасидан келиб тушган мурожаат бўйича ҳодиса жойига етиб борди.
Эркакнинг ўзи ҳам қўлга олинаётган пайтда яраланган. Орадан бироз вақт ўтиб, у вафот этган.
Қайд этилишича, гумонланувчи руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.
Изоҳ (0)