АҚШ Денгиз-ҳарбий кучларининг истеъфодаги адмирали Жо Сестак АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйганини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Унинг айтишча, фуқароларга аҳоли учун жавобгарликни ўз зиммасига олиб, шахсий қизиқишларини иккинчи ўринга қўядиган шахс керак. «Американинг дунёда етакчилигини таъминлаш ва Америка орзусини амалга ошириш учун чуқур глобал тажрибага эга президент керак», — деб қўшимча қилган у.
Сестак бош мақсад сифатида глобал исишнинг олдини олиш ва «ноҳақликларга чек қўйишга интилиш»ни кўрсатган.
Изоҳ (0)