Индонезия ҳукумати мамлакат пойтахтини 2024 йилда Калимантан оролидаги янги пойтахтга кўчиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди «Korrespondent.net».
Бу ҳақда мамлакат миллий ривожланиш ва режалаштириш вазири Бамбанг Броджонегоро маълум қилди.
Вазирлик раҳбарининг қайд этишича, пойтахтни кўчириш масалалари билан шуғулланувчи алоҳида тузилма ташкил этиш режалаштирилмоқда.
«Бизнинг режа қилишимизча келгуси йилда қонунчилик доирасида бош режа тасдиқланади, 2024 йилда ҳукумат тузилмалари янги пойтахтда иш бошлайди», — дейилади хабарда.
Броджонегоро бир неча вариантлар кўриб чиқилганидан сўнг пойтахтни Ява оролидан Калимантан оролига кўчириш ҳақида қарор қабул қилинганини айтиб отди.
«Аниқ қайси шаҳарлигини эса мамлакат президенти Жоко Видодо жорий йил давомида айтади», — дея қўшимча қилди вазир.
Изоҳ (0)