ИШИД террорчилик гуруҳи Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Грознийдаги қароргоҳи олдида содир бўлган отишмани ўз бўйнига олди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Қайд этилишича, бу ҳақда террорчиларнинг интернетда эълон қилган маълумотларини кузатувчи ташкилот орқали маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, отишма 23 июнь куни соат тахминан 18:05 да содир бўлган, икки нафар полициячи жабрланган. Ҳужум қилган шахс ўлдирилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)