Британиянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ва унинг ёш севгилиси Керри Саймондс жанжаллашиб қолди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, полиция ходимлари воқеа жойига Жонсоннинг қўшниси қўнғироқ қилгач етиб келган.
Қўшниси Жонсоннинг уйидан аёл кишининг бақирган овози, ундан сўнг эса тарсаки ва мушт овозини эшитган. Баъзи ўринларда Саймондс Жонсонга «Мендан нари тур», «Уйимдан йўқол» деган гапларни эшитган. Кейин қўшниси уларнинг эшигини таққиллатган.
«Ўша пайт эшикни кимдир очиб, ‘Бизда ҳаммаси яхши’ дейишини кутгандим. 3 марта тақирлатдим аммо эшикка ҳеч ким яқинлашмади», — дейди қўшни.
У Жонсоннинг уйида бўлган воқеаларни диктофонга ёзиб олганини таъкидлади. Ёзувда Жонсон уйдан кетишни рад қилаётгани, қизга «ноутбукдан ажралишини» айтгани ҳам ёзилган. Саймондс эса ўз навбатида сиёсатчи билан уришган, шунингдек, у диванга қизил вино тўкиб юборганини айтган.
Изоҳ (0)