Тошкентда Аджу университетини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ҳукумат қарори 20 июнда қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Қарорга мувофиқ, Тошкентда Аджу университетини ташкил этишда Жанубий Кореядаги Аджу университетига дастлабки маслаҳат ишларини бажариш учун тўловни амалга ошириш мақсадида 2,1 миллион долларига тенг миқдорда маблағ ажратилган.
Шунингдек, Яшнобод темирйўл касб-ҳунар коллежи ҳамда Яшнобод касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудудлари билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига берилган, кейинчалик ушбу жойда Тошкентдаги Аджу университети жойлаштирилади.
«Мазкур касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар шу ерда ўқув жараёнини давом эттирадилар», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)